Балиқчи туманида ёшлар ўртасида ватанпарварлик тадбирлари ўтказилди

10:15 13 Январь 2026 Жамият
157 0

Балиқчи туманидаги умумтаълим мактабларида «Келажакни мардлар, тарихни ғолиблар яратади», мактабгача таълим ташкилотларида эса «Мен ҳам аскар бўламан» мавзуларида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди. 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни арафасида ташкил этилган ушбу учрашув ва давра суҳбатлари ёш авлод қалбига Ватанга садоқат, тинчлик ва хавфсизликни асраш ғояларини сингдиришга қаратилгани билан аҳамият касб этди.

— Бундай тадбирлар туманимиздаги 64 та умумтаълим мактаби ва 416 та мактабгача таълим ташкилотларида ўтказилди, — дейди туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бош мутахассиси Ўткирбек Абдураҳимов. — Уларда жами 20 минг 688 нафар болажон ва ўқувчи-ёшлар иштирок этди. Бу эса ватанпарварлик ғояларини кенг жамоатчилик орасида тарғиб этишда муҳим қадам бўлди.

Тадбирларнинг асосий мақсади ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳарбий касбнинг шарафли ва масъулиятли жиҳатлари билан таништириш, Ватан ҳимояси ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи эканини англатиш, шунингдек, йигит-қизларда она юртга нисбатан ҳурмат, ғурур ва фахр туйғуларини шакллантиришдан иборат бўлди.

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер