“Бахтсиз куёв” бадиий фильми 19 – Мусулмон киноси халқаро фестивалининг “Кинодаги гуманизм учун” номинациясида ғолиб бўлди
Ҳуснора Рўзматова томонидан суратга олинган “Бахтсиз куёв” бадиий фильми Россиянинг Қозон шаҳрида ўтказилган халқаро фестивалнинг “Кинодаги гуманизм учун” номинациясида ғолиб бўлди.
Жорий йилнинг 5-9 сентябрь кунлари Қозон шаҳрида 19 – Мусулмон киноси халқаро фестивали бўлиб ўтди.
Фестиваль ғолибларини тақдирлаш маросимида Татаристон Вазирлар Маҳкамаси, Россия Муфтийлар кенгаши ва Мусулмонлари диний бошқармаси мутасаддилари иштирок этишди.
Халқаро фестиваль доирасида мусулмон дунёсининг 44 давлати кино усталари томонидан суратга олинган 700 дан ортиқ фильмлар кўриб чиқилди. Якунда танлов дастурига 20 та фильм киритилди ва улар Гран-при учун кураш олиб борди.
Энг яхши киноасарлар қаторида ўзбекистонлик таниқли режиссёр Ҳуснора Рўзматованинг “Бахтсиз куёв” бадиий фильми ҳам танловда намойиш этилди. Якунда ўзбек киноижодкорлари томонидан суратга олинган ушбу картина “Кинодаги гуманизм учун” номинациясида ғолиб деб эълон қилинди.
Фильм режиссёри Ҳуснора Рўзматова ташкилий қўмита томонидан диплом ва пул мукофоти билан тақдирланди.
Тадбир сўнггида 20 – Мусулмон киноси халқаро фестивали 2024-йилнинг 7-9 сентябрь кунлари ўтказилиши маълум қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг