Байрам куни об-ҳаво қандай бўлади?

Фото: «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» байрам куни ва дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.
Унга кўра, 6 июнь, Қурбон ҳайити куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида, 7 июнда Тошкент, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиши кутилмоқда. 6 июнда шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда, 7 июнда марказий ва шарқий вилоятларда ҳарорат 28-33 даражагача, ёмғир пайтида 25-27 даражагача пасаяди.
8 июнда Ўзбекистоннинг барча ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди ва ҳарорат 2-3 даражага кўтарилади.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда. 5—6 июнда айрим жойларда баъзида 20-22 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Тошкентда 6 июнда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 33 даража атрофида бўлади. 7 июнда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 27-29 даража бўлади. 8 июнда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 33-35 даража бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг