Баҳодир Қурбонов ЎФА президенти этиб сайланди

Фото: ЎФА
Бугун, 22 февраль куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси биносида навбатдан ташқари сайлов конгресси бўлиб ўтди.
Ассоциация Уставининг 30-моддаси 4-бандига биноан делегатлар томонидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига Баҳодир Қурбонов номзоди илгари сурилди.
Ассоциация Устави ва Сайлов кодексига асосан Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига сайланди.
Маълумот учун, бунга қадар мазкур лавозимда Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик Хизмати собиқ раҳбари Абдусалом Азизов ишлаб келаётган эди. Сўнгги ойда эса ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бу вазифани бажараётганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг