БААдан келтирилган 1200 та йўрға тувалоқлар табиат қўйнига қўйиб юборилди

19:24 04 Август 2023 Жамият
521 0

Фото: “Халқ сўзи”

Юртимизнинг Фориш ва Нурота туманлари ҳудудларини қамраб олган Қизилқум чўлларига Бирлашган Араб Aмирликларида кўпайтирилиб, Ўзбекистонга келтирилган 1200 та йўрға тувалоқлар қўйиб юборилди.

— Қушлар БААнинг махсус ихтисослашган марказларида парваришланиб мамлакатимиз муҳитидек шароитда боқилган ва қафасларда олиб келинган, — дейди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Жиззах вилоят бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Замира Абдуллаева. — Қушлар қуруқ муҳитга мослашганлиги, бутали ва очиқ майдонларга эга чўл ҳамда яримчўл ҳудудларда яшашни афзал кўриши боис улар Қизилқум чўли муҳитига тезда мослаша олади.

Фото: “Халқ сўзи”

Маълумот ўрнида шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, ушбу қушлар табиатда озуқа танламайди. Асосан ўсимликлар ва уларнинг уруғлари, майда калтакесак, ҳашаротлар ҳамда бошқа умуртқасиз жониворлар билан озиқланади.

Толибжон ЭРГАШЕВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер