БАА ва Ироқдан қийин ғалаба, Индонезия эса мундиал йўлланмасидан қуруқ қолди

Кеча, 11 октябрь куни Осиё минтақасида Жаҳон чемпионати саралашининг тўртинчи босқичига оид 2-тур баҳслари бўлиб ўтди.
Ироқдан қийин ғалаба
Дастлабки турда Саудия Арабистони терма жамоасига 3:2 ҳисобида мағлуб бўлган Индонезия термаси агар бу гал ҳам ютқазса, муддатидан аввал 2026 йилги Жаҳон чемпионати билан хайрлашишига тўғри келарди. Аслида ҳам шундай бўлди.
Учрашувда киритилган ягона голга “Манчестер Юнайтед“ клубининг собиқ футболчиси Зидан Иқбол муаллифлик қилди.
Ироқ — Индонезия 1:0
Гол: Зидан Иқбол (76).
Ироқ: Ҳассан, Али, Юнус, Таҳсин, Доски, Бәйеш, Яқоб (Иқбол, 46), Ал Аммари, Ресан (Жасим, 69), Карим (Амин, 46), Али (Муҳсин, 69).
Индонезия: Паес, Дикс, Ридо, Идзес, Жеймс (Тҷое-а-Он, 87), Пелупесси (Сананта, 87), Рендонк, Рейндэрс (Жонатан, 65), Хайе, Камбуая (Оратмангуэн, 46), Зайлстра (Ромени, 56).
БАА гуруҳ етакчилигини қўлга киритди
Дастлабки турда Қатар билан дуранг ўйнаган Ўмон терма жамоаси бу гал Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси билан куч синашди. Ўйин 2:1 ҳисоби билан Космин Оларойу шогирдларининг ғалабаси билан якунланди.
Ўйинда ҳисоб 12-дақиқада очилди. БАА термаси ҳимоячиси Аутонне Куадио ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. Биринчи бўлим шу натижа билан — 0:1 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 76-дақиқасида Маркос Мелони ҳисобни тенглаштирган бўлса, 83-дақиқада Кайо БААга ғалаба келтирган голни киритди. Якуний ҳисоб — 2:1, БАА фойдасига.
БАА — Ўмон 2:1
Голлар: Мелони (76), Кайо (83) — Аутонне (авт. 12).
БАА: Эйса, Мелони, Пимента, Аутонне, Амарал, Лима (Надер, 46), Ҳасан (Канедо, 46), Алҳассани (Салех, 38), Рамадан (Суҳайл, 46), Хименес (Зухир, 88), Кайо.
Ўмон: Ал Муҳайни, Ал Харти (Ал Мушайфри, 77), Ал Ҳамиси (Ал Акбари, 85), Рушайди, Ал Брайки, Бусайди, Ал Раваҳи, Ал Саади, Ал Алави (Фавоз, 77), Даҳман (Ал Гассани, 85), Ал Субҳи (Ал Гафри, 62).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг