Атмосферани зарарлаган гул етиштирадиган иссиқхона эгасига чора кўрилди

12:17 01 Декабрь 2025 Жамият
188 0

Ижтимоий тармоқларда Сергели туманида жойлашган иссиқхона атмосферага зарарли моддалар чиқараётгани акс этган видеотасвирлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси муносабат билдирди.

Унда айтилишича, ўрганиш жараёнида Сергели тумани «Қут-барака» МФЙ ҳудудида жойлашган «Дилфуза Дилафруз» фермер хўжалиги ерида фуқаро К.Н га қарашли гул етиштирадиган иссиқхонанинг иситиш учун мўлжалланган қозонхона мосламасида қисқа муддатли носозлик юзага келган.

Бунинг натижасида фильтр қурилмаси ўз вазифасини тўлиқ бажармаган ва атмосферага зарарли моддалар чиқарган.

Табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатиш оқибатларини бартараф этиш бўйича чоралар кўрилмаганлиги сабабли фуқаро К.Н га нисбатан «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги Кодекснинг 95-моддаси асосида жарима қўлланилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер