АСКУЭда маълумотларнинг сохталаштиришнинг имкони йўқ
“Халқ сўзи ONLINE”
“Xalq soʻzi ONLINE”. Илҳом Раҳматов /Сурхондарё. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида ўзаро ҳисоб-китобларни янада такомиллаштириш ва молиявий барқарорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан жойларда электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига (АСКУЭ) ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йилда Сурхондарё вилоятидаги 44 940 дона истеъмолчиларга замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатилди. Бу борадаги ишларни тез ва сифатли амалга ошириш учун 291 нафар малакали ходимлар жалб этилган.Улар томонидан бир кунда 1000 дан ортиқ электр ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда. Айтиш жоизки, вилоят бўйича 463 693 та истеъмолчиларга электр ҳисоблагичлар ўрнатилиши режалаштирилган. 2020 йил охиригача АСКУЭ тизимини тўлиқ ишга туширилиши белгиланган.
“Янги ҳисоблагичлар 20 дан ортиқ функцияларни амалга ошира олади. Маълумотларни сохталаштиришнинг имкони йўқ. Ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказилса, у дарҳол ўчади ва тизимга хабар жўнатади. Унинг яна бир қулайлиги, мобил банкинг ва бошқа тўлов хизматларидан фойдаланиш мумкин”, дейди Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ахборот хизмати раҳбари Азимбек Самадов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг