Арманистонда мухолифат жамияти етакчиси ўлдириб кетилди

Архив фото
Арманистонда «Паракар» жамияти раҳбари, мухолифатдаги «Апрелу Еркир» партияси вакили Володя Григорян кеча уйида ўлдириб кетилган. Бу ҳақда Арманистон ички ишлар вазирлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Қотил воқеа жойидан қочиб кетган. Григоряндан ташқари криминал полиция ходими ҳам ҳалок бўлган, яна бир киши яраланган.
Агентлик маълумотларига кўра, Арманистон бош вазири Никол Пашинян жиноятни қоралаб, Ички ишлар вазирлиги уни очиши кераклигини таъкидлаган.
«Володя Григоряннинг шафқатсизларча ўлдирилиши ҳақидаги хабар мени ҳайратда қолдирди... Ҳозиргача мухолифат фаолияти қамоқ ёки мулкни мусодара қилиш таъқиби хавфи билан яшарди. Энди бунга отиб ўлдириш хавфи ҳам қўшилади. Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдираман», — дейди ҳуқуқ ҳимоячиси Рубен Меликян.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг