АҚШда самолёт ҳалокатга учради, қурбонлар бор

12:12 30 Июнь 2025 Дунё
120 0

Архив фото

АҚШнинг Огайо штатидаги Хауленд яқинида “Cessna 441” русумли енгил самолёти қулаши оқибатида олти киши, жумладан, икки экипаж аъзоси ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Fox 8” телеканли маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар тарқатди.

“Якшанба куни эрта тонгда Хауленд шаҳридаги уй орқасига қулаган самолёт ҳалокатидан омон қолганлар йўқ”, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, самолёт Монтана штатидаги Бозмен шаҳрига йўл олган, бироқ ҳавога кўтарилганидан 7 дақиқа ўтиб ҳалокатга учраган.

Телеканал маълумотларига кўра, ҳозирда самолёт нима сабабдан қулагани аниқ эмас. АҚШ Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши ва Федерал авиация маъмурияти ҳодиса юзасидан тергов олиб бормоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?