АҚШда Нурота кашталарининг савдо кўргазмаси ташкил этилади
Фото: «Халқ сўзи»
Кўп асрлик тарихга эга Нурота каштачилик мактаби намуналари қадим-қадимдан “Буюк ипак йўли” карвонларининг асосий маҳсулотларидан бўлган. Бугунги кунда ҳам ушбу санъат намуналари мамлакатимизга ташриф буюрган сайёҳлар томонидан қадрланиб, харид қилинади. Бошқачароқ айтсак, туризм индустриясининг харидоргир маҳсулоти.
- Шу билан бирга Нурота каштачилик мактаби намуналари ўз даврининг кайфиятини ифодалайди, - дейди санъатшунос Мусаллам Ибрагимова. - Бунда ҳар бир намуна алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, маълум бир йўналишлар, яъни турли нақшлар, новда, барг, гуллар сингари унсурлар бу ерда халқнинг орзу-ҳавас, турмуш тутумини ифода этади.
Нурота каштачилик қадим-қадимдан аёлларнинг бандлигини таъминлашдек ижтимоий аҳамият ҳам касб этиб, унинг сиру синоати бувидан набира, қайнонадан келинга ўтиб келган. Бугун эса санъатсевар ёшлар ҳудуд каштачилигида ўзига хос мактаб яратган Саодат Файзиева атрофига бирлашиб, Нурота каштачилик мактабининг анъанавий йўналишларини Бухоро, Қашқадарё ва, ҳатто Тожикистон каштачилик мактаблари композиция ва нақш унсурлари билан бойитишмоқда. Нуроталик чеварлар маҳсулотларининг океанорти санъатшуносларининг эътибори тортган жиҳати ҳам эҳтимол шундадир. Туманга АҚШдан ташриф буюрган санъатшунос Кате Кенан "Нурота каштачилик мактаби"нинг намуналари билан танишиб, ўз мулоҳазаларини баён этди.
- Нурота амалий санъати, хусусан каштачилиги, ҳудуднинг табиатини, маҳаллий аҳолининг кайфиятини ифода этади, – дейди К. Кенан хоним - Санъат ва маросимлар қадим боғлиқлиги мана шу заминда сақланиб қолинганлиги дунёда камдан кам учрайдиган воқеликдир. Албатта, бу жуда катта тадқиқот манбаи. Чуқурроқ тадқиқ этилса, санъат тарихи билан боғлиқ жуда катта кашфиётларга манба бўлади.
Ташриф давомида Кате Кенан томонидан Нурота каштачилиги санъати намуналарини экспорт қилиш бўйича ҳунарманд Гулмира Исломова билан шартнома имзоланди.Шунингдек, жорий йилнинг охирига қадар Нурота кашталарининг савдо кўргазмасини АҚШда ташкил этиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.
Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қисқа фурсатга тўхтаган Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув ўтказди
- Шимол ёғдуси — мўжиза эмас даҳшат. Қуёшда X тоифали кучли чақнаш содир бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг