АҚШ вице-президенти Исроилнинг Ғарбий соҳил бўйича сиёсатини қоралади
АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Исроил ҳукуматининг Ғарбий соҳилни қўшиб олиш (аннексия қилиш) ниятини кескин танқид қилди.
«Бу жуда аҳмоқона сиёсий қарор. Ғарбий соҳил Исроил томонидан қўшиб олинмайди», — деди Вэнс Исроил парламентидаги овоз беришга ишора қилиб.
Унинг таъкидлашича, аннексия ҳақидаги ташаббусни Кнессетда кўпчилик қўллаб-қувватлаган бўлса-да, АҚШ бу режага қатъиян қарши ва бу позиция Вашингтоннинг доимий сиёсатидан иборат.
Вэнс, шунингдек, ушбу овоз бериш натижалари уни шахсан хафа қилганини айтди. Унинг фикрича, бош вазир Биньямин Нетаньяҳу ҳукуматидаги ўта ўнг кучлар йиллар давомида аннексия ғоясини олға суриб келмоқда.
Шу билан бирга, АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам аввалроқ Исроилга бу ҳудудни бир томонлама қўшиб олишга йўл қўймасликни таъкидлаган эди.
Фаластинликлар эса Ғарбий соҳилни келажакдаги мустақил давлатнинг ажралмас қисми сифатида даъво қилишда давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг