АҚШ ва Хитойнинг иқтисодий ўсиши юқори баҳоланмоқда
Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт Ташкилоти (ИҲТТ) жаҳон иқтисодиёти жорий йил 3,1 фоизга, 2025 йилда эса 3,2 фоизга ўсишини башорат қилмоқда. Бунга сабаб ташкилот АҚШ ва Хитой иқтисодий кўрсаткичларини кутилганидан кўра юқори баҳоламоқда. Бундай башорат ИҲТТнинг сўнгги ҳафтада берилган ҳисоботида маълум қилинди.
— Ўсиш мўътадиллигича қолаётган бўлсада, глобал вазиятда бир қанча яхши сигналлар бор. Уй-жой ва кредит бозорларида ўсиш бор, бироқ глобал фаоллик нисбатан барқарор ҳолатни кўрсатмоқда. Инфляция дастлаб башорат қилинганидан тезроқ пасаймоқда, — дейилади ташкилот баёнотида.
ИҲТТнинг таъкидлашича, кўрсаткичлар Европа ва қатор паст даромадли мамлакатларда секинроқ, АҚШ ва кўплаб ривожланаётган давлатлар иқтисодиётида кучли ўсиш содир бўлиши кутилмоқда. Йирик иқтисодий давлатлар орасида АҚШ бу йил 2,6 фоизга, 2025 йилда эса 1,8 фоизга ўсади. Дунёнинг иккинчи йирик иқтисодий давлати бўлган Хитой 2024 йилда 4,9 фоизга, келгуси йилда эса 4,5 фоизга ўсиши прогноз қилинган. Европа давлатлари эса бу йил 0,7 фоизга, 2025 йилда эса 1,5 фоизлик натижани қайд этиши мумкин. Бирлашган Қиролликнинг прогнози пасайтирилиб, бу йил ўсиш 0,4 фоиз, 2025 йилда 1 фоизга, шунга мос равишда пасайиш 0,3 ва 0,2 фоизга тушиши мумкин.
Шунингдек, халқаро ташкилот Яқин Шарқдаги кескинлик глобал ўсишга ҳар қандай ҳолатда ҳам соя солиши, энергия ва молиявий бозорлар ривожига тўсқинлик қилиши мумкинлигидан хавотирларини билдирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг