АҚШ бир кунда 5 миллиард долларлик «олтин карталар» сотди

АҚШ бир кунда 5 миллиард долларлик «олтин карталар» сотди. Бу ҳақида Қўшма Штатлар савдо вазири Ҳовард Латник «All In» подкастидаги нутқида маълум қилди, деб хабар бермоқда «Financial express» нашри.
Латникнинг таъкидлашича, АҚШ бир кун ичида мингта «олтин карта» сотган ҳамда бу орқали ҳукумат 5 миллиард доллар даромад қилган. Унинг фикрича сотилган «Олтин карталар»дан тушган маблағлар давлат бюджети дефицитини қисқартиришга йўналтирилади.
Маълумот учун, «Олтин карталар» махсус виза дастур ҳисобланиб, АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан эълон қилинган. Ҳар бири 5 миллион доллар турадиган «олтин карта» хорижликларга АҚШда доимий яшаш ҳуқуқини беради ҳамда АҚШ фуқаролигини осонлаштирилган тартибда олиш ҳуқуқига ҳам эга чиқади.
Трамп мазкур карталарни жорий қилар экан, кўплаб инсонлар АҚШда яшашни хоҳлашини, улар ишлаб, янги иш ўринлари яратиб, компаниялар барпо этишлари мумкинлигини айтган эди.
«Олтин картага эга инсонлар катта молиявий имкониятларга эга бўлади. АҚШ миллионта шундай картани сотиши мумкин», – деган Трамп.
Шунингдек, Қўшма Штатлар раҳбари «олтин карталар»ни россиялик бизнесменларга сотиш имкониятини ҳам рад этмаган ҳамда уларнинг айримларини яхши инсон деб ҳисоблашини ҳам билдирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг