Анқарада Турк дунёси нотариуслар уюшмаси тузилди
Фото: "Халқ сўзи"
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А. Тошқулов, Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Д. Ашуров ва Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус К. Жалолиддиновлар бўлган Ўзбекистон делегацияси Туркия Адлия вазирлигига ташриф буюрди.
Мамлакатимиз делегациясини Туркия адлия вазири Йилмаз Тунч билан қабул қилди. Мулоқот давомида икки давлат вазирликлари ўртасида фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, норма ижодкорлиги соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва ўқитиш, шунингдек, нотариат соҳасида ҳамкорлик қилиш, истиқболдаги режа ва таклифлар ҳақида сўз борди.
Ташриф доирасида меҳмонлар Анитқабирга ташриф буюриб, Мустафо Камол Отатурк ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйдилар.
Шундан сўнг туркий давлатлар учун муҳим тарихий аҳамиятга эга бўлган учрашувнинг асосий қисми бошланди. Тадбир давомида барча меҳмон давлатлар Нотариал палаталари раҳбарлари, жумладан, Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Д. Ашуров маъруза қилди. Меҳмон давлатлар адлия вазирлари ҳам сўзга чиқиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Ушбу мулоқот доирасида тарихий воқеа юз берди. Яъни Турк дунёси Нотариуслар уюшмаси (бирлиги) тузилиши ҳақидаги Англашув меморандуми имзоланди.
Эндиликда келишувга аъзо бўлган давлатлар ўртасида қатор енгилликлар яратилади. Яъни келгусида Туркияда ёки Бокуда тасдиқланган ишончнома билан Тошкентда нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун ишончноманинг асл нусхаси керак бўлмайди. Уюшмага аъзо давлатлар нотариал тизимлари интеграция қилинади ва ушбу давлатлар нотариуслари учун ҳужжатга апостил қўйиш, ҳужжатни текшириш учун ҳужжатдаги нотариусларни интернет орқали қидириб топиб, мурожаат қилиш ва вақт йўқотиш каби муаммолар бўлмайди.
— Биз нотариусларни ушбу янгилик жуда ҳам севинтирди, — дейди анжуман иштирокчиси, нотариус К. Жалолиддинов. — Чунки бу эндиликда нотариал ҳаракат бажараётганимизда нафақат соҳа мутахассислари учун, балки фуқароларга ҳам қатор енгилликлар яратади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг