Ангрендаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин содир бўлди
Бугун, 5 август куни, эрталаб соат 09:00 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Ангрен шаҳри 5/1 даҳасида жойлашган тўққиз қаватли уйнинг 6-қаватида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
ФВВнинг ёнғин-қутқарув гуруҳлари воқеа жойига беш дақиқа ичида етиб келишди. Қутқарувчилар томонидан ёнғинни ўчириш билан бир вақтда бинонинг юқори қаватидаги фуқароларни эвакуация қилиш ишлари ҳам амалга оширилди.
Бир неча дақиқа ичида 25 нафар фуқаро хавфсиз жойга олиб чиқилиб, ёнғин соат 09:38 да тўлиқ бартараф этилган. ФВВ ходимларининг аниқ ва тезкор ҳаракатлари натижасида жабрланиш ва ҳалок бўлиш ҳолатларига йўл қўйилмади. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Ёнғин оқибатида хонадоннинг 50 кв.метр майдони зарарланган. Ҳозирда мутахассислар томонидан ёнғин сабаби аниқланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг