Ангорда ёқилғи тўла цистерна портлади. 1 киши вафот этди

28 июль куни 22:00 лар атрофида Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида маҳаллий корхоналардан бирига тегишли омбор ҳудудида цистерна портлаган. Воқеага хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик сабаб бўлган, деб ёзади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 1981 йилда туғилган пайвандчи К.А. дизель ёқилғиси тўлатилган 10 тонналик цистернани пайванд қилиб ямамоқчи бўлади. Хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилмаслик сиғимнинг ёрилишига олиб келади.
Ҳодиса оқибатида фуқаро К.А. воқеа жойида вафот этади, унинг ёнида турган П.К. эса танасининг турли даражадаги куйишлари билан туман тиббиёт бирлашмасига етказилади.
Ёйилган аланга цистерна ёнига тўхтатиб қўйилган Isuzu маркасидаги юк машинасининг ҳам ёниб кетишига сабаб бўлади.
Воқеа юз берган жойга Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг иккита ёнғин-қутқарув экипажи етиб келган ва улар тезкорлик билан ёнғинни ўчирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг