Андижондаги бўш ётган барча ер ва бинолар аукционга чиқарилади
Бир ҳафта ичида Андижонда 360 та бўш ва самарасиз кўчмас мулк аниқланди. Шунингдек, 96 та бино-иншоотлар очиқ аукционда йиллаб сотилмаяпти. Бу ҳақда Президент раислигида вилоятда ўтаётган йиғилишда қайд этилди.
Бу объектлар қулай шарт асосида сотилса, тадбиркорлар лойиҳа қилиб, иш ўрни яратади.
Масалан, Андижон шаҳри эндокринология марказидаги 20 сотих, ёнидаги 1-сон поликлиниканинг 30 сотих бўш ери аукционга чиқса, тадбиркор 20 миллион долларлик 600 ўринли хусусий тиббиёт маркази қурмоқчи. Ёки, Андижон тумани Ўрикзор маҳалласидаги таъмирталаб «Ўқувчи ёшлар маркази» аукционга қўйилса, бу ерга 35 миллион доллар инвестиция киритиб, жами 6 минг ўринли боғча, мактаб, техникум ва олийгоҳдан иборат таълим кластери қиламан, деган тадбиркорлар ҳам бор.
Мутасаддиларга бўш ётган барча ер ва биноларни аукционга чиқариш топширилди.
«Ҳаммани қаттиқ огоҳлантираман – тиббиёт ва таълим ташкилотларига тегишли бўш бинолар фақат «профили»ни ўзгартирмаслик шарти билан берилади», деди Президент.
Бош прокуратурага бу борада қатъий назорат ўрнатиш топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг