Андижонда сунъий интеллект таълими йўлга қўйилмоқда
Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган сунъий интеллект бўйича халқаро форумда «5 миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳасига расмий равишда старт берилган эди. Мазкур ташаббус доирасида Андижон вилоятида сунъий интеллектни таълим тизимига жорий этиш, ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ҳамда таълим муассасаларида IT саводхонлигини ошириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Андижон Digital City технопаркида Андижон транспорт техникумининг 100 нафар ўқувчи ёшлари дуал таълим асосида замонавий IT касбларга йўналтирилиб, сунъий интеллект йўналишидаги ўқув курсларига жалб этилди.

Ташаббусдан кўзланган мақсад эса, ёшларнинг сунъий интеллект соҳасидаги билим ва кўникмаларини ривожлантириш, халқаро IT сертификатларини қўлга киритишига шароит яратиш ҳамда рақобатбардош IT кадрлар тайёрлашдан иборат.
Саминжон ҲУСАНОВ, ”Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг