Андижонда шолининг янги нави синовдан ўтказилмоқда
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон туманидаги «Аҳилбек-Нодир» фермер хўжалигида шолининг янги нави синовдан ўтказилмоқда. Хўш, у қайси жиҳатлари билан аҳамиятли?
– Одатда шоли сувда ўсади, – дейди вилоят шоликорлар уюшмасининг раиси Хушнудбек Шахобиддинов. – Янги нав нам тупроқли эгатда парваришланоқда. Шу боис сув икки, икки ярим бараварга тежаляпти. Бир гектар майдондаги шолини етиштириш учун жами 1,5 млн. сўм маблағ сарфланади. Натижада бир кило шолининг нархи 1200 сўмга тенг бўлади. Қолаверса, ҳосил бошқа навдагиларга нисбатан 10 кун олдин пишади. Ушбу усулда шоли етиштириш харажатни тежаш, гуруч таннархини арзонлаштириш имкони мавжуд.

Бу йил андижонлик шоликорлар 12 минг 600 гектар майдондан 54 минг 287 тонна ҳосил олишни режалаштирган. Бу кўрсаткич келгуси йилда янада ортади. Такрорий экин сифатида экиладиган янги навлар ҳисобига ҳосилдорликни ошириш кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг