Андижонда «Nexia» ёниб кетди
Фото: Андижон ЙҲХБ
Андижон вилояти Пахтаобод туманида ҳаракатланиб кетаётган «Nexia-1» русумли автомашинада ёнғин юз берди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа кеча, 20 ноябрь куни соат 20:15 ларда Пахтаобод тумани «Шомат» МФЙ Серсув кўчасида содир бўлган. 1994 йилда туғилган ҳайдовчи Э.И. «Nexia-1» русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида, автоуловнинг электр симларидан чиққан қисқа туташуви оқибатида ёнғин келиб чиққан.
Ушбу ёнғин Пахтаобод тумани ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида жабрланган фуқаролар йўқ, транспорт воситасининг двигатель ва олд шиналари ёниб кетган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Пахтаобод тумани ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Чилонзор туманида ЙТҲга учраган BYD русумли электромобиль ёниб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Электромобилларни қувватлантириш станциялари учун асбоб-ускуналар божхона божидан озод қилинади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг