Андижонда IT техникуми ташкил этилди
Фото: Саминжон Ҳусанов / «Халқ сўзи»
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 майдаги “Ахборот-коммуникация технологиялар соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Андижон ахборот технологиялари техникуми ташкил этилди. Бунинг учун вилоят маҳаллий бюджетидан 1 млрд. сўм маблағ ҳисобига мавжуд бино таъмирланиб, IT соҳасига мослаштирилди. Ободонлаштириш ишлари билан бир қаторда техник воситалар сотиб олинди. Натижада 2 та компьютер синф хонаси, 40 та моноблок жамланмаси ва замон талабларига мос бошқа ўқув қўлланмалари назарий машғулотларга йўналтирилди.
Бунёдкорлик ишлари давомида талабаларни ётоқхона билан таъминлаш масаласи ҳам инобатга олинди. 150 ўринли бинода таъмирлаш ишлари олиб борилиб, талабалар учун зарур қулайликлар яратилди.
Ҳозирда ушбу техникумда 540 нафар бўлғуси мутахассислар замонавий касб йўналишларида сабоқ олмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг