Андижонда ҳам 6 ёшли болани «Дамас» уриб юборди

13:08 21 Август 2025 Жамият
107 0

Иллюстратив фото

Андижонда «Дамас» йўлнинг белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган болани уриб юборди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 20 август куни соат 15:00ларда, Асака тумани «Беруний« МФЙ Ал-Бухорий кўчасидан ўтган, Д-105 «Асака — Фарғона ҳалқа йўли» автомобиль йўлида ҳайдовчи Ж.Р. ўзининг «Дамас» русумли транспорт воситасини бошқариб келаётиб, йўлнинг ўнг томонидан чап томонига белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган 2019 йилда туғилган вояга етмаган пиёда М.М.ни уриб юборган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вояга етмаган пиёда енгил тан жароҳати олиб Асака туман тез тиббий ёрдам бирлашмасига ётқизилган.

Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ЙҲХГ ходими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шу каби ҳолат 16 август куни Фарғона вилояти Бувайда туманида ҳам содир бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?