Андижонда 44 нафар амалдор жаримага тортилди
Бизнес омбудсман Андижон вилоятида 44 нафар амалдор жаримага тортилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони томонидан тадбиркорлар мурожаатларининг ўз вақтида кўриб чиқилиши таҳлил қилинганда, айрим амалдорлар томонидан қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 434-сон қарорига асосан, чорвачилик маҳсулотлари учун субсидия ажратиш бўйича тузилган туман комиссияси томонидан 5 иш кун ичида электрон платформа орқали хулоса берилиши шартлиги белгиланган.
Бироқ, вилоятнинг 9 нафар туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, 11 нафар туман агроинспекция бўлим бошлиқлари, 16 нафар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлим бошлиқлари ва 8 нафар туман молия бўлими бошлиқлари томонидан тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатларга хулоса беришда муддат бузилишига йўл қўйилган.
Хусусан, Асака туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари томонидан “Зумрад” (номи ўзгартирилган) МЧЖнинг 2023 йил 31 октябрдаги субсидия ажратиш ҳақидаги аризаси 2024 йил 19 январда муддати ўтказиб хулоса берилган.
Андижон вилоятидаги 44 нафар мансабдор шу каби қонунбузилиши ҳолатига йўл қўйгани оқибатида тадбиркорларнинг мурожаати ўз вақтида кўриб чиқилмаган. Шу боис, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддасига асосан, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган масъул шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг