Андижон вилояти ҳокими 15 ёшли қизни зўрлагани тўғрисидаги хабарларга изоҳ берилди
2025 йил 9 май куни ижтимоий тармоқларда блогер Улуғбек Ашур томонидан Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳақидаги «Андижон вилояти ҳокими ҳақидаги компромат бор гапми ёки тузоқми?» номи остида пост эълон қилинди. Ҳокимлик матбуот хизмати ушбу хабарларга расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, постда «Андижонлик фуқаро маълумотига кўра» деган ибора остида вилоят ҳокими гўёки 15 ёшли қизга нисбатан жиноят содир этгани ҳақида асоссиз баёнот берилган.
Андижон вилояти ҳокимлиги ушбу маълумотларни мутлақо ҳақиқатга зид ва шахс шаъни, қадр-қиммати ҳамда обрўсига путур етказувчи туҳмат деб ҳисоблайди.
«Ушбу асоссиз маълумотларни тарқатганлар ва жамоатчилик онгида нотўғри фикр уйғотишга уринган шахслар юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинди» дейилади ҳокимлик хабарида.
Текширув натижаларига кўра қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилиши таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
- Президент пойтахтда транспорт тизимини янгилашга доир муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг