Андижон ҳокими Москвада 2 та 100 млн долларлик шартнома имзолади
Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги
Андижон вилоятида қиймати 100 млн доллар бўлган жами 100 мегаватт қувватга эга қуёш панелли электр станциясини қурилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, айни кунларда Россияда бўлиб турган Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов «Зарубежнефт» АЖнинг Москва шаҳридаги бош офисида компания бош директори Сергей Кудряшов билан учрашган.
Учрашувда Андижон вилоятида қиймати 100 млн доллар бўлган (1-босқичда 18 мегаватт, 18 млн доллар) 2024-2026 йилларда жами 100 мегаватт қувватга эга қуёш панелли электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича меморандум имзоланган.
Абдураҳмонов шунингдек, шу ернинг ўзида «Росатом» давлат корпорациясининг «Специалная энергия» шўъба корхонаси ва «Зарубежнефт» АЖ билан қиймати 100 миллион долларлик маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ва электр энергия ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича корхона раҳбарияти билан музокараларни якунлаб, уч томонлама шартнома имзолаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг