Андижон ҳокими халқаро федерация президенти бўлди

17:34 29 Апрель 2025 Сиёсат
237 0

Андижон вилояти ҳокими Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшақбоевич Баҳодирлар ўйинларининг Осиё федерацияси президенти этиб сайланди. Бу ҳақда вилоят раҳбари ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

Билдирилишича, Хонобод шаҳрида ташкил этилган «Etno strongman games» (Баҳодирлар ўйини) бўйича жаҳон кубоги ва тош кўтаришда жаҳон чемпионати доирасида Осиё Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерациясининг таъсис конференцияси ўтказилган.

Осиёнинг қатор давлатларидаги ушбу спорт йўналиши вакиллари ва спортчилар иштирок этган таъсис конференциясида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Осиё Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерацияси президенти этиб сайланган.

Маълумот учун, бугунга қадар Осиё минтақасида спортнинг ушбу йўналиши бўйича федерация мавжуд эмас эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?