«Аму – Бухоро–1» насос станцияси фойдаланишга топширилди
Воҳа учун янги «Аму – Бухоро–1» насос станциясининг аҳамияти катта. У орқали етказиб берилаётган сув минглаб гектар экин майдонлари, боғ-роғларни сув билан таъминлаб, қишлоқ хўжалиги ерларини чўлланиш хавфидан асрашга хизмат қилади. Иншоот «Аму – Бухоро» машина канали Олот туман бошқармаси тасарруфидаги ҳудудда барпо этилди.
Насос станцияси «Осиё тикланиш ва тараққиёт банки» иштирокида амалга оширилаётган ирригация тизимларини қайта тиклаш лойиҳаси доирасида қурилди. Қиймати қарийб 83 миллион АҚШ долларини ташкил этган мазкур объектда қурилиш-монтаж ишлари Хитой Халқ Республикасининг «China National Technical Import and Export Corporation» компанияси томонидан амалга оширилди.
Иншоотда юқори иш унумдорлигига эга 8 та насос агрегати ҳамда замонавий энергиятежамкор асбоб-ускуналар ўрнатилди. Натижада насос станциясининг умумий сув чиқариш қуввати сониясига 90 куб метрга етказилди.
Эътиборлиси, лойиҳа доирасида яна бир муҳим объект — «Аму – Бухоро–2» насос станциясида ҳам модернизация ишлари амалга оширилди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, «Аму – Бухоро» машина канали биринчи навбати 1965 йилда, иккинчи навбати эса 1976 йилда қурилган. Ушбу каналлар орқали сув насос станциялари ёрдамида юқорига кўтарилиб, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун йўналтирилади.
Истам ИБРОҲИМОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг