Академик лицей битирувчиларига диплом топширилди

Ғайрат ОТАЖОНОВ/«Халқ сўзи». Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети академик лицейи битирувчиларига диплом топшириш маросими ўтказилди. Тантанали тадбирда университет ректори, академик А.Реймов лицейни муваффақиятли тамомлаган барча битирувчиларни, уларнинг ота-оналари ва устозларини табриклади, юртимизда ёшларнинг таълим олиши учун яратилган имкониятларга тўхталиб ўтди.
Бугун ушбу таълим даргоҳини битириб чиқаётган ёшлар келажакда Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган етук мутахассислар бўлиб етишишига ишонч билдирилди.
— Бу масканда ўқиш давомида устозларимиз берган билимни астойдил олишга ҳаракат қилдим, — дейди лицейни олтин медаль билан битирган Гулзира Муратбаева. — Халқаро ва миллий сертификатлар учун танловларда қатнашиб, 5 фандан олдим. Шу сертификатларим менга олий ўқув юртига муддатидан олдин талаба бўлиш бахтини инъом этаётир. Албатта, келгусида биз, ёшлар Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган кадрлар бўлиб етишишимиз зарур, деб биламан ва бунинг учун барча куч-ҳайратимни сафарбар этишга тайёрман.
Тадбирда битирувчи ёшларга тантанали равишда дипломлар топширилди. Маросим давомида ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ҳам сўзга чиқиб, эзгу тилаклар ва ишонч учун устозларга миннатдорлик билдирди.
Маълумот учун: жорий ўқув йилида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети академик лицейини 248 нафар ёшлар битириб чиқмоқда. Улар орасидан 2 нафари олтин, 7 нафари кумуш медаль билан тамомлаган бўлса, 48 нафари «Қизил диплом» билан битирмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг