Агротехника тадбирларини вақтида ўтказмаган фермер хўжаликлари огоҳлантирилмоқда

16:39 29 Январь 2022 Жамият
2461 0

Сирдарёлик кўпни кўрган, тажрибали деҳқонлар 2022 йилда ғалладан гектарига 60-70 центнердан ошириб ҳосил етиштириш учун астойдил харакат қилишмоқда. Шу мақсадда даставвал ерни «Тўйдириш»га алоҳида эътибор қаратиляпти. Бунда, ғалла экинларини минерал ва маҳаллий ўғитлар билан озиқлантириш муҳим аҳамиятга эга.

Сирдарёда 2022 йил ҳосили учун 80 минг гектар ер майдонига экилган бошоқли дон экинлари учун маҳаллий ўғит жамғариш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Ғалла парваришида белгиланган агротехник тадбирлар режасига кўра жами 400 минг тонна маҳаллий ўғит жамғариш, ҳар 5 гектарга 1 тадан жами 16 минг та ҳосил хандақлари қазиш режалаштирилган.

Ғалла парваришида агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши самараси ўлароқ, бугунги кунда мавсум бошидан вилоятда жами 227 минг 504 тонна маҳаллий ўғит жамғарилиб, 13 минг 87 та ҳосил хандақлари қазилди. 27 минг 748 гектар азотли ўғитлар билан ва 7 минг 241 гектар ғалла майдони ғалла баргидан озиқлантирилди.

Ғалла парваришида агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши юзасидан инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан жиддий назорат ўрнатилган. 

«Ўзагроинспекция»нинг Сирдарё вилоят бошқармаси Ахборот хизмати хабарига кўра, айни шу мақсадда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ғалла парваришида агротехник тадбирларни ўз вақтида олиб бормаган деҳқон фермер хўжаликларига 413 та таъсир чоралари қўлланилди. Шундан 374 та кўрсатма ва 39 та ёзма огоҳлантиришлар берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?