“Афросиёб” поездларида​ электрон чипталарни замонавий ускуналар билан текшириш бошланди

16:28 11 Март 2020 Иқтисодиёт
1059 0

Йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида замонавий технологияларни жорий этиш бошланди. Хусусан,  “Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти томонидан поездларга чиқиш вақтида чипталарни текшириш жараёнидаги вақтни тежаш учун электрон чипталардаги QR-код махсус ускуна билан текширилиши йўлга қўйилди. Бу ҳақжа АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Куни-кеча ушбу замонавий ускуналар “Афросиёб” поездларида синаб кўрилди. Ушбу тақдим этилаётган хизмат тури йўловчиларга чиптахоналарга бормасдан тўғридан тўғри поездга чиқиш имкониятини яратади. Эндиликда, электрон чипталарни А4 форматида чоп этишга ҳам ҳожат йўқ бўлиб, мобил қурилма ва смартфонлар орқали тақдим этиш кифоя бўлади. Уларни ҳақиқийлигини вокзаллардаги назорат-ўтказиш пункти ходимлари (КПП), ҳамда вагон кузатувчилари янги ускуналарда текширишади.

Айни пайтда тест режимида “Тошкент-Марказий” темир йўл вокзалида назорат- ўтказиш пунктларида иккита ҳамда “Афросиёб” поездларининг бирида электрон чипталарни текшириш бўйича 10 та ускуна қўлланилмоқда. Келгусида бундай технологиялар мамлакатимизнинг барча вокзалларида жорий этилади.

Эслатиб ўтамиз, синов режими жорий йил март ойининг охирига қадар давом этади ва оммавий фойдаланишга топширилиши ҳақида “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ келгусида қўшимча маълумотлар бериб боради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?