2024 йилда Ўзбекистон биржасида қарийб 3 тонна олтин ва кумуш сотилди
Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси маълумотига кўра, 2024 йил давомида биржа савдолари орқали 2 912,1 килограмм олтин ва кумуш сотилган. Бу ҳақида «ЎзА» маълумот берди.
Унга кўра, 2024 йил давомида 2 535,1 килограмм олтин биржа орқали сотилган бўлиб, унинг 1 грамми учун ўртача нарх 977,5 минг сўмни ташкил қилган. Кумуш савдолари ҳажми эса 377 килограммга тенг бўлиб, 1 грамм учун ўртача нарх 11 325,2 сўмни ташкил этди.
Шунингдек, жорий йилнинг биринчи ойида тадбиркорлар биржа орқали 195,7 килограмм олтин харид қилган. Январь ойида 1 грамм олтиннинг ўртача нархи ўтган йилги нархдан сезиларли даражада ошиб, 1 миллион 122,2 минг сўмга етган.
«Қимматбаҳо металларнинг бошланғич нархи Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг биржа битими тузилган санадаги курсига мувофиқ, Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг сўнгги тонгги фиксинги асосида белгиланади», — дейилади хабарда.
Маълумот учун, ҳозирда Лондон бозорида олтиннинг 1 унцияси учун белгиланган нарх 2 931,9 АҚШ долларини ташкил этмоқда.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда «Олмалиқ КМК» АЖ ва «Навоий КМК» АЖ қимматбаҳо металларни сотувчи компаниялар биржа бозорида иштирок этмоқда. Харидорлар асосан саноатда ишлатиладиган маҳсулотларни қайта ишлаш қувватига эга бўлган корхоналар ва заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилари ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг