2022 йилда 14 та ҳаракат таркиби харид қилинади

12:23 27 Декабрь 2021 Жамият
926 0

Тошкент метрополитени йўналишлари кенгайгани ва йўловчилар сони кундан-кунга ортиб бораётгани сабабли метро бекатларида тирбандликлар юзага келмоқда. Бунинг натижасида йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатилмаётгани сир эмас.

2020 йил ҳисобида «Тошкент метрополитени»да кунлик йўловчи ташиш ўрта ҳисобда 250-300 мингни ташкил этган бўлса ҳозирги кунга келиб 380-420 минг йўловчини ташкил этмоқда.

Ушбу муаммоларни бартараф этиш мақсадида «Тошкент метрополитени» ДУК томонидан ўтган вақт мобайнида бир қанча ишлар амалга оширилди. Яъни «Тошкент метрополитени» ДУК томонидан тирбандликларни олдини олиш, йўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида, шу кунга қадар, Россия Федерациясининг «Метровагонмаш» корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган замонавий 60 та вагондан иборат 15 та ҳаракат таркиби олиб келинди. 

Бундан ташқари, йўловчилар қатнови тиғиз бўлган вақтларда поездлар ҳаракатидаги оралиқ вақт интерваллари «Чилонзор» йўналишида 3 дақиқагача, «Ўзбекистон» йўналишида еса 4 дақиқагача, «Юнусобод» йўналишида еса 7 дақиқани ташкил етмоқда.

Шунингдек, ушбу муаммони ҳал етиш борасида ҳам бир қанча масалалар кўрилмоқда. Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, 2022 йилда 14 та ҳаракат таркиби харид қилиниши назарда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер