20 йилдан сўнг Сингапурда Бош вазир алмашади
Сингапурнинг узоқ йиллик бош вазири Ли Сян Лунг бугун истеъфога чиқади. 20 йиллик ҳокимиятдан сўнг Ли лавозимини бош вазир ўринбосари ва молия вазири Лоренс Вонгга топширади. Бу ҳақида BBC хабар берди.
Ли Сян Лунгнинг кетиши Сингапурнинг сиёсий манзарасида сезиларли ўзгаришларни билдиради, чунки у 1965 йилда мамлакат мустақилликка эришганидан кейинги атиги учинчи Бош вазир ҳисобланарди. Унинг отаси Ли Куан Ю биринчи Бош вазир бўлган ва замонавий Сингапурнинг асосчиси ҳисобланади.
Сиёсатчи ОАВга берган интервьюсида ўз фаолияти давомида кўрсатган ёрдами учун cингапурликларга миннатдорлик билдирган.
Бош вазир лавозимини собиқ иқтисодчи ва давлат хизматчиси Лоуренс Вонг эгаллайди. Лоуренс Вонгнинг COVID-19 пандемияси давридаги етакчилик маҳорати уни мамлакатда таниқли шахсга айлантирди.
Янги ҳукумат раҳбари аҳоли ва ночор қатламларнинг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда янада инклюзив Сингапур қуришга ваъда берган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг