Ўзбекистон терма жамосининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди

11:38 06 Dekabr 2025 Sport
1347 0

Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун кеча, 5 декабрь куни қуръа ташланди. Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Португалия, Колумбия ва халқаро плей-оффда ғолиб чиққан жамоа билан бир гуруҳдан ўрин олди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий саҳифасида “оқ бўрилар”нинг мундиалдаги ўйинлари ўтказиладиган саналар эълон қилинди.

Шу маълумотларга кўра, Фабио Каннаваро шогирдлари мусобақани 17 июнь куни Колумбияга қарши баҳс билан бошлайди. Юлдузлар таркибига эга Португалия терма жамоасига қарши учрашув эса 23 июнь куни бўлиб ўтади. Агар Криштиану Роналду ушбу мусобақада иштирок этса, айнан шу санада у Ўзбекистонга қарши майдонга тушиши мумкин.

Гуруҳдаги сўнгги баҳс 27 июнь куни халқаро плей-офф ғолибига қарши ўтказилади.

Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июнь куни старт олади.

Tavsiya etamiz

Izohlar

Hozircha hech kim fikr bildirmagan. Balki Siz birinchilardan bo'larsiz?