Зоминда янги кластер ташкил этилди
Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”да белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 июлдаги 619-сонли қарорига мувофиқ Жиззах вилоятининг Зомин туманида ”Jizzax Organic” хусусий корхона шаклидаги масъулияти чекланган жамияти ташкил этилган эди. Яқинда жамият негизида чорвачилик, ўсимликшунослик, селекция-генетикага ихтисослашган кластер ташкил этилди.
—150 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги инвестиция киритилиши мўлжалланган кластеримизда баҳорнинг серёғин кунларидан фойдаланиб 5,7 минг гектар майдонга чорва моллари учун озуқабоп экинлар экилмоқда ва уларни суғориш учун қудуқлар қазилиб, эскирган суғориш тармоқлари янгисига алмаштирилмоқда, — дейди ”Jizzax Organic” ХК МЧЖ раҳбари Ҳикматилла Каримов. – Хориждан буюртма асосида олиб келинадиган зотдор моллар ва буқалар учун инновацион ёзги ва қишки молхоналар, навеслар, емиш сақлаш учун омборлар, қушхона, гўшт сақлаш учун музлаткич қуриш ишлари ҳам бошлаб юборилган. Техникамиз паркини кенгайтириш учун маҳаллий ва Европа давлатларида ишлаб чиқарилган 8,7 миллион долларлик техникалар харид қилиш белгиланган.
Янги ташкил этилган кластер жорий йилда Австралиядан 2,5 минг бош “Дорпер” зотли наслли қўйлар, АҚШ ва Россия давлатларидан 5 минг бош қорамолларни олиб келиш бўйича шартномаларни имзолашган бўлиб, уларни қабул қилиш ва парваришлаш учун жойлар ҳозирланмоқда.
Толибжон ЭРГАШЕВ,
(“Халқ сўзи”)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг