Зоминда сел келиши оқибатида автомобиль йўлида қум-тош тўпланиб қолди

Видеодан кадр
Жиззах вилоятининг Зомин туманида сел-сув тошқини ҳодисалари кузатилди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 27 май куни соат 12:50 дан 14:50 га қадар Зомин тумани «Дуоба» МФЙ Қоронғисой қишлоғи, «Чорвадор» ҚФЙ Жалойир қишлоғи, «Туркман» ҚФЙ ҳамда Бешбулоқ қишлоқлари юқорисида жойлашган тоғ ва адирликларида кузатилган жала ёмғирлар оқибатида Туркмансой, Жалоирсой ҳамда вақтинчалик сел йўлларидан тахминан 2 метр куб/секунддан — 7 метр куб/секундгача бўлган 4 та сел оқимлари оқиб ўтган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, «Дуоба» МФЙ Қоронғисой қишлоғи ҳудудида кузатилган сел оқими маҳалла ҳудудидан ўтган автомобиль йўлининг бир қисмига лойқа ва турли жинсларни оқизиб келиб, тўсиб қўйган. Оқибатда ушбу автомобиль йўлида транспорт воситаларининг қатнови вақтинчалик тўхтатилган.
Шундан сўнг ҳодиса жойига ФВВ, ИИВ ходимлари, маҳаллий ҳокимият ва ФВДТ таркибига кирувчи корхона, ташкилотлар куч ва воситалари етиб бориб, муҳандислик техникалари ёрдамида сел оқими оқибатларини бартараф этиш ишларини олиб борган.
Ҳодиса оқибатида фуқаролар, аҳоли яшаш хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ва чорва молларига зарар етмаган. Автомобиллар ҳаракати қисман йўлга қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет» аввалроқ жорий йилнинг 28 май кунидан 2 июнигача кутилаётган ёғингарчилик сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг