ЖССТ: “Омикрон”нинг EG.5 субварианти 51 давлатда рўйхатга олинди

00:12 14 Август 2023 Дунё
1638 0

Фото: Архив сурат

Яқинда Ҳиндистон ва Буюк Британияда коронавируснинг янги мутацияси — EG.5 субварианти тарқалаётгани ҳақида хабар бергандик.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботида Eris деб номланган мазкур версия бошқа мамлакатларда ҳам қайд этилаётгани ҳақида маълумот берилди.

Хусусан, EG.5 айни пайтгача 51 давлатда аниқланди. Улар қаторида АҚШ, Хитой, Жанубий Корея ва Япония ҳам бор.

ЖССТ раҳбари Тедрос Гебреесус сўзларига кўра, мазкур янги мутация ҳозирча Ер юзи аҳолиси саломатлиги учун глобал даражада хавф туғдирмаётган бўлсада, унинг дунё бўйлаб кенг тарқалиши касалланишлар сони кескин ўсишига олиб келиши мумкин.

Шу боис COVID-19га қарши эмлаш ишларини давом эттириш лозимлиги хусусида ҳукуматларга тавсия берилди.

Эслатиб ўтамиз, “омикрон” штаммининг субварианти ҳисобланган EG.5 бурун оқиши, бош ва томоқ оғриғи, аксириш ҳамда ҳолсизлик каби аломатлар билан намоён бўлмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер