ЖССТ диагностика бўйича янги қўлланмани нашр этди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги кенг қамровли «КХТ-11 (Касалликларнинг халқаро таснифи)га киритилган руҳий, хулқ-атвор ва нейроонтогенетик бузилишлар борасида клиник тавсифлар ва диагностика талаблари» қўлланмасини нашр этди.
Ушбу қўлланма энг сўнгги илмий маълумотлар ва илғор клиник амалиётлар асосида яратилган. У психиатрик ва бошқа йўналишлардаги тиббиёт муассасаларининг малакали мутахассисларига руҳий, хулқ-атвор ва нерв тизими бузилишларини аниқлаш ва ташхислашда кўмаклашиш учун мўлжалланган.
Ундан руҳий саломатлик соҳасидаги мутахассислар ва ихтисослашмаган малакали тиббиёт ходимлари, хусусан, бирламчи тиббий ёрдам шифокорлари фойдаланишлари мумкин. Бундан ташқари, ҳамширалар, эрготерапевтлар ва ижтимоий ишчилар, ташхис қўйиш билан шуғулланмасаларда, руҳий, хулқ-атвор ва нейроонтогенетик бузилишларнинг табиати ва симптоматикасини яхши билишлари лозим. Шу сабабдан, қўлланма улар учун ҳам фойдали бўлади.
Эслатиб ўтамиз, ЖССТ томонидан ишлаб чиқилган ўн биринчи қайта кўриб чиқишдаги Касалликларнинг халқаро таснифи (КХТ-11) соғлиқ билан боғлиқ муаммоларни қайд этиш ва ҳисобга олишнинг глобал стандарти ҳисобланади. У бутун дунёдаги тиббиёт мутахассисларига стандартлаштирилган номенклатурадан ва саломатлик муаммоларини тавсифлаш учун умумий асосдан фойдаланиш имконини беради. КХТ-11 Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси томонидан 2019 йилда тасдиқланган ва 2022 йилда расман кучга кирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг