Жомбой туманида «Опен бюджет» ҳисобига маҳалла инфратузилмаси яхшиланди
Жомбой туманидаги Нўш маҳалласи «Опен бюджет» лойиҳасининг биринчи мавсумида иштирок этиб, 1 миллиард 500 миллион сўм маблағни қўлга киритган эди. Мазкур маблағлар ҳисобидан маҳалла ҳудудида «Нуронийлар чойхонаси», «Ёшлар гузари» ҳамда маҳалла биноси қурилиши тўлиқ якунланиб, фойдаланишга топширилди.
Янги бунёд этилган объектларнинг тантанали очилиш маросимида қурилиш ишларида фаол иштирок этган, фидойилик кўрсатган юртдошларга миннатдорлик билдирилди. Шунингдек, ушбу иншоотларда аҳоли, нуронийлар ҳамда маҳалла «еттилиги» вакиллари учун барча зарур шарт-шароитлар яратилгани алоҳида таъкидланди.
Қайд этилишича, «Опен бюджет» лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган бундай ташаббуслар маҳаллаларда ижтимоий муҳитни яхшилаш, фуқароларнинг фаоллигини ошириш ва жамоатчилик ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг