Жиззахда қор бўронида қолиб кетган фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди

11:39 26 Январь 2026 Жамият
271 0

Қор бўронида қолиб кетган фуқаролар қутқарувчилари томонидан хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди. Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Унда айтилишича, шу йилнинг 24 январдан 25 январга ўтар кечаси, Фориш тумани «Қораобдол ота» МФЙ ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида кучли шамол ва қор бўрони кузатилган.

Оқибатда бир нечта автомобилларнинг ҳаракатлари чекланиб, фуқаролар қийин аҳволга тушиб қолган. Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига ёрдам зарурлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган.

ФВВ қутқарувчилари тезкорлик билан айтилган манзилга етиб бориб, махсус техника ёрдамида қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиб, хавфсиз ҳудудга олиб чиққан.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?