Жиззахда қўлбола алкоголь ишлаб чиқараётган яширин цех фош қилинди

18:37 23 Январь 2026 Жамият
179 0

Жиззах вилоятида алкоголь маҳсулоти ишлаб чиқараётган яширин цехдан 4 тонна спирт ашёвий далил сифатида олинди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Т. Шароф Рашидов тумани, «Қаҳрамон» МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида турли номдаги 24 дона қўлбола тайёрланган алкоголь маҳсулотларини савдога қўйганлиги фош қилинган.

Тезкор тадбир давом эттирилганда фуқаро Ш.Т. ушбу маҳсулотларни «Шариллоқ» МФЙ ҳудудидаги хонадонда яширин цех ташкил қилиб, қўлбола алкоголь маҳсулотлари тайёрлаб келаётган муқаддам судланган фуқаро У.С.дан олганлиги аниқланиб, мазкур яширин цехдан 4 тонна спирт ва 480 дона бўш шиша идишлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер