Жиззахда 930 миллион сўмлик газ талон-торож қилинди
Даштобод туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.
Унда айтилишича, Жиззах вилояти Даштобод тумани газ таъминоти бўлими Маҳалла истеъмолчилари билан ишлаш бўлими ходимлари томонидан тезкор назорат тадбирлари ўтказилган.
Текширувлар давомида «Самарқанд» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келингани фош қилиниб, ҳолат бўйича 163 миллион 496 минг сўмлик табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Туманда шу каби яна бир ҳолат қайд этилиб, унда истеъмолчи яширин тармоқ тортган ҳолда табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, таъминот корхонасига 767 миллион 24 минг сўм зарар келтиргани аниқланган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан тегишли тартибда далолатномалар расмийлаштирилиб, тўпланган материаллар белгиланган тартибда ҳуқуқ-тартибот органларига юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг