Жиззах шаҳрида кредит маблағини талон-торож қилган МЧЖ раҳбари аниқланди

16:21 12 Февраль 2022 Жамият
1667 0

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан «Қишлоқ қурилиш банк» Жиззах минтақавий филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.G.» МЧЖга банк филиалидан корхонанинг «Оҳак ишлаб чиқариш технологик линиясини реконструкция қилиш» мақсадида ажратилган 350 млн сўм кредит маблағини МЧЖ раҳбари “W.M.» МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб олиб, талон-торож қилганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?