Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга доир қонун муҳокама қилинди

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Олий Мажлис Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинди.

Маълумки, мамлакатимизда сўнгги йилларда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Норма ижодкорлиги фаолиятида ҳуқуқий бўшлиқларни тўлдириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланган ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг бир хиллигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.

Шу билан бирга, сенаторлар ҳуқуқни қўллашда ягона амалиётни таъминлашга тўсқинлик қилувчи, коррупциявий хавф-хатарларни келтириб чиқарувчи ҳамда аҳоли ва тадбиркорларнинг ортиқча сарсон бўлишига сабаб бўлган айрим нормаларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш зарурати юзага келаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Мазкур Қонун билан 12 та қонун ҳужжатига, хусусан, «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги, «Давлат божи тўғрисида»ги, «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги, «Таълим тўғрисида»ги, «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ҳамда Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган.

Сенаторлар ўз чиқишларида ушбу Қонун жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлашга ва коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этишга хизмат қилишига эътибор қаратди.
Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Юнус Бўриев (фото), Отабек Саидаҳмадов
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг