Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи 10 фоизга ошиши режалаштирилмоқда
Солиқ сиёсатини такомиллаштириш доирасида бюджетномада 2022 йил учун қатор ўзгаришлар кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда 2022 йил учун давлат бюджети қонуни лойиҳаси ва бюджетнома бўйича Ҳисоб палатасининг хулосасида маълум қилинди.
Маълум қилинишича, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси амалдаги 2 фоиздан 1,5 фоизга камайтирилмоқда. Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкалари 10 фоизга ошиши режалаштирилмоқда.
Ааксиз солиғи ставкалари 2022 йил 1 июндан ўртача 10 фоизга ошиши кутилмоқда. Тамаки маҳсулотлари импортига акциз солиғи ставкаси 2022 йил 1 январдан 10 фоизга, алкоголь маҳсулотлари импортига 2022 йил 1 июндан 10 фоизга пасайтирилмоқда.
Шунингдек, қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) бўйича амалдаги солиқ ставкаси 15 фоиз миқдорида сақлаб қолинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг