ЖЧ U-17. Ўзбекистонлик ҳакамлар навбатдаги тайинловни қабул қилди

18:02 17 Ноябрь 2025 Спорт
348 0

Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Жаҳон чемпионати нимчорак финалидан ўрин олган ўйин учун тайинлов олди. Бу ҳақида Ўзбекистон футбол ҳакамлар қўмитасининг расмий саҳифасида маълумот берилди.

Унга кўра, U-17 Жаҳон чемпионати нимчорак финалидан ўрин олган марказий баҳслардан бири — Бразилия – Франция учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради.

Мазкур ўйинда бош ҳакам сифатида Рустам Лутфуллин ишлайди. Унга қанотларда Акмал Ғиёсов ва Санжар Шоюсупов ёрдам беради.

Маълумот учун, Рустам Лутфуллин ушбу Жаҳон чемпионатида бунгача 3 та ўйинда бош ҳакам ва яна 3 та ўйинда захира ҳаками сифатида фаолият олиб борган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер