ЖЧ саралаши — 2026. Ўзбекистон Шимолий Кореяга қарши муҳим ўйинда ғалаба қозонди

Фото: ЎФА
Бугун, 19 ноябрь куни Лаосда футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралашининг 3-босқичи 6-туридан ўрин олган Ўзбекистон ва КХДР учрашуви бўлиб ўтди.
Баҳснинг биринчи бўлимида кореяликлар тўлиқ устунликка эришди. Бироқ 44-дақиқага келиб Аббосбек Файзуллаев жарима майдони ташқарисидан ажойиб гол уриб рақиб жамоанинг шаштини бироз пасайтирди.
Учрашувнинг 80-дақиқасида Умар Эшмуродов жарима майдонида тўпни қўли билан ўйнади ва ҳакам пенальти белгилади. VAR'ни кўрган ҳакам ўзбекистонлик ҳимоячига қизил карточка кўрсатди.
Кореяликлар фойдасига белгиланган пенальтини Ўткир Юсупов қайтарди ва «катта хавф»нинг олдини олди.
Шу тариқа Аббосбек Файзуллаевнинг голи ўйиндаги ягоналигини сақлаб қолди. Ушбу ғалабадан сўнг Ўзбекистон миллий жамоаси ўз ҳисобидаги очколари сонини 13 тага етказди ва А гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг