Жанговар садолар остидаги шодиёна
Фото: Сирожиддин Воҳидов, Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Пойтахтимиздаги муҳташам Халқлар дўстлиги санъат саройида ўтказилган тантана ҳам шодиёналарга бой бўлди. Унда сенаторлар, депутатлар, ҳукумат аъзолари, ҳарбий хизматчилар, Қуролли Кучлар фахрийлари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

Тадбир аввалида мудофаа вазири генерал-майор Шухрат Халмухамедов сўзга чиқиб, Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондонининг Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Шундан сўнг давлатимиз мадҳияси янгради. Концертни “Амир Темур марши” очиб берди. Мардликни, жасорату фидойилик ва қаҳрамонликни улуғловчи мазкур марш куч тузилмаларининг Марказий ашула ва рақс ансамбли хонандалари ва ҳаваскорлик жамоалар ижросидаги она Ватанни ва миллий армиямиз қуч-қудратини улуғловчи туркум куй-қўшиқларга уланди.






























































Фото: Сирожиддин Воҳидов, Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг