Жадидчилик фаоли — Исмоил Гаспрали илмий мероси тарғиб этилади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида жадидчилик ҳаракати, янги усул мактаблари ва маърифатпарварликка катта ҳисса қўшган нашрлар ҳақида экспозиция ташкил этилади. Унда Туркистон диёридаги илк ислоҳотчи мактаблар, уларнинг тараққиётдаги ўрни ва ўша даврдаги матбуот манбаларига алоҳида эътибор қаратилиши кўзда тутилган.
Бу ҳақда Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати маълум қилди.
Жадидчилик ҳаракатининг йирик вакили Исмоил Гаспрали барча мусулмон халқлари маорифини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган. У Боқчасаройда илк “усули жадид” мактабини очиб, янги таълим услубини жорий этган. Шунингдек, у Бухоро, Самарқанд ва Тошкентда бўлиб, маҳаллий зиёлилар билан учрашувлар ўтказган ва ислоҳотларни амалга ошириш учун фаол ҳаракат қилган.
Гаспрали 1883 йилдан бошлаб “Таржимон”, “Миллат”, “Уйғониш” ва “Аёллар олами” каби газета ва журналларни чоп этишда ташаббускор бўлган. Газеталар бутун Туркистон зиёлилари учун маърифат манбаига айланган, унинг саҳифаларида жадидларнинг энг муҳим ғоялари ёритилган.
Айни вақтда Ислом цивилизацияси маркази “Таржимон” газетасининг факсимиле нашрини тайёрлаш устида иш олиб бормоқда. Экспозицияда Исмоил Гаспрали ҳаёти, унинг маърифатпарварликка қўшган ҳиссаси ва “Таржимон” газетасининг тарихий нусхалари намойиш этилиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг